Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Толибон АҚШ билан маҳбусларни алмашишни муҳокама қилди

Толибон АҚШ билан маҳбусларни алмашишни муҳокама қилди

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Афғонистонда ҳибсда сақланаётган бир неча америкаликларнинг озод қилиниши юзасидан Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, гап 2022 йилда Афғонистонда ҳибсга олинган уч нафар АҚШ фуқароси – Жорж Глезманн, Райан Корбетт ва Маҳмуд Ҳабиби ҳақида бормоқда. Байден маъмурияти жавоб тариқасида Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида сақланаётган маҳбуслардан бирини озод этишга тайёр. Нашрга кўра, бу маҳбус “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотининг собиқ етакчиси Усама бин Лоденнинг сафдоши бўлган.

Нашрнинг ёзишича, “Толибон” тенг ҳуқуқли алмашув талаб қилмоқда. Байден эса мазкур масала бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмаган.

Киритилди: 22:58 07.01.2025. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!