Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Толибон ҳаракати бошчилигидаги Афғонистон ҳукумати мамлакат ҳудудини назорат остига олгани ва уни «етарлича муваффақиятли» бошқараётганини айтди.
🗣️ Лавров бу ҳақда Афғонистон бўйича Москва мулоқот формати йиғилиши очилишида маълум қилди.
Толибон 2021 йил август ойида, АҚШ ва унинг иттифоқчилари қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиши жараёнида ҳокимиятни эгаллаган.
🇷🇺 Россия Толибон билан алоқаларни улар ҳокимиятга қайтишидан анча олдин бошлаган. 2025 йил июль ойида Москва Толибон ҳукуматини расман тан олган ва шу орқали бу ҳаракат ҳукуматини тан олган биринчи давлат бўлган.
Шундан сўнг Россия Афғонистон билан энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ниятини билдирган.