Толибон Афғонистон билан чегарадаги эркин иқтисодий зонада жойлашган Ўзбекистондаги бозорга 40 ёшгача бўлган аёлларга боришни тақиқлади. Афғон савдогарлари даромадлари кескин камайиб кетганидан шикоят қиладилар.
" Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасида жойлашган Термиз халқаро савдо маркази 2022-йил декабр ойида очилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан савдо марказига эркин иқтисодий зона мақоми берилган. Марказда тўрт минг дўкон, тиббиёт пункти, ресторан, ишлаб чиқариш ва логистика зоналари мавжуд. Афғонистон фуқаролари ушбу объектга визасиз ташриф буюришлари мумкин, уларга махсус ҳужжатларсиз у ерда қолишга рухсат берилган .
Толибон аввалроқ Ўзбекистон томондан савдо марказида мусиқа эшиттиришни тўхтатишни талаб қилиб, акс ҳолда барча афғонларнинг Термизга келишини тақиқлаш билан таҳдид қилган эди.