Токиода ҳукмрон партия штаб-квартирасига “Mолотов коктейли” билан ҳужум уюштирилди.
"49 ёшли эркак Япония Либерал-демократик партияси штаб-квартирасига бир нечта молотов коктейли улоқтирди", деб хабар берди NHK.
Токио полиция департаменти маълумотларига кўра, эркак микроавтобусда бинога яқинлашган ва беш-олтита молотов коктейли отган. Ҳеч ким жабрланмаган, шишалардан бири полиция машинасига урилган.
Шундан сўнг, эркак мамлакат бош вазири қароргоҳи панжарасини бузиб ўтмоқчи бўлган ва тутунли бомбага ўхшаш буюм улоқтирган. Полиция ҳужумчини қўлга олди ва тергов бошлади.
Ушбу ҳужум 27 октябрга белгиланган парламент сайловларига саккиз кун қолганида содир этилди. Сайловлар Либерал-демократик партиядаги коррупция можаролари ва унинг раҳбари ўзгариши фонида эрта ўтказилмоқда.