Токио атрофидаги поездда кимёвий модда сепилиши оқибатида 13 дан ортиқ киши жабрланди — ОАВ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, ҳодиса Кавасаки станциясида содир бўлди. Йўловчилар бўғилиш, йўтал ва кучли кўз ёшланишидан шикоят қила бошлаганлар. Уч киши, жумладан бир ёшли бола шифохонага ётқизилди.
Метро йўналишларидан бирида ҳаракат тўхтатилган, воқеа жойида кимёвий хизматлар ва 20 дан ортиқ тез ёрдам машинаси ишлаяпти.
Маълумотларга кўра, полиция кимёвий моддани сепган шахсни қидирмоқда.