Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаб келган Абдужаббор Раҳмонзода лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Спутник Тожикистон” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Абдужаббор Раҳмонзоданинг ўрнига Насриддин Исматулло тайинланган, бунгача у Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Дипломат ва сиёсатчиси Исматулло Насриддин 1971 йил 21 февралда туғилган. У Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган. Илгари у Тожикистоннинг Австрия, АҚШ ва бошқа давлатлардаги элчиси сифатида фаолият юритган.
Исматуллонинг фаолияти асосан ташқи сиёсат, хавфсизлик ва халқаро ҳамкорлик соҳаларига қаратилган.