Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тожикистонда президент сайловлари қандай ўтмоқда? (+фото)

Тожикистонда президент сайловлари қандай ўтмоқда? (+фото)

11 октябрда Тожикистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Президент лавозимига 5 номзод, жумладан амалдаги президент Имомали Раҳмон кураш олиб боради. 

Шу муносабат билан сайлов участкалари соат 6:00 дан ўз ишини бошлаган ва соат 20:00гача ишлайди. Ҳаммаси бўлиб республикада 3375 та, 29 та хорижий давлатда эса 39 та сайлов участкаси фаолият олиб боради. 

Тожикистонда президент сайловлари қандай ўтмоқда? (+фото)
       
Сайловларда 4,9 млндан кўпроқ киши иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Президент лавозимига 5 номзод кураш олиб боради: амалдаги президент Имомали Раҳмон, коммунистлардан Мирож Абдуллоев, Социалистик партиядан Абдуҳалим Ғаффорзода, аграрийлардан Рустам Латифзода ва Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода.   

Тожикистонда президент сайловлари қандай ўтмоқда? (+фото)

Республикада пандемия шароитида сайловлар ўтказилишига жиддий ёндашилиб, барча участкаларда дезинфекцияловчи воситалар, қўлқоплар ва тиббий ниқоблар захиралари тайёрлаб қўйилган. Участкаларга кирувчи барчанинг тана ҳарорати ўлчанади, ҳар 2-3 соатда санитар ишлов ўтказилади.

Сайловларда ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг камида 50 фоизининг овозини тўплаш керак. Бунда сайловлардаги иштирок 50 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Президент ўз лавозимини қаторасига иккита 7 йиллик муддат эгаллаш ҳуқуқига эга. Бироқ бу қоида 1994 йилдан бери республикани бошқариб келаётган Имомали Раҳмонга нисбатан амал қилмайди.

Тожикистонда президент сайловлари қандай ўтмоқда? (+фото)Сайловларни халқаро кузатувчилар кузатиб боради. Бунда гап ЕХҲТ, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, МДҲ Ижроқўми, ШҲТ, шунингдек, Россия ва Ўзбекистондан борган 122 нафар халқаро кузатувчилар ҳақида бормоқда.

Тожикистонда президент сайловлари қандай ўтмоқда? (+фото)

Сайловларнинг дастлабки натижалари 12 октябрда, якуний натижалари эса 10 кун ичида эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда ўтган сайловларда Раҳмон овоз берувчиларнинг 86,64 фоизлик иштирокида 83,92 фоиз овоз тўплаган.   

Киритилди: 14:48 11.10.2020. Ўқилди: 4001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!