Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожикистонда Ҳаж сафари нархи аниқ бўлди

Тожикистонда Ҳаж сафари нархи аниқ бўлди

Дин ишлари бўйича қўмита 2022 йилда Ҳаж зиёрати қанчага тушишини очиқлади.

Департамент матбуот котиби Афшин Муқимнинг маълум қилишича, бу йилги зиёрат июль ойининг иккинчи ярмида бошланади. Тожикистоннинг 3 500 га яқин фуқароси Ислом динининг беш арконидан бири бўлган Ҳаж амалини бажариш учун Маккага ташриф буюриши мумкин.

«Пандемия сабабли 2020 йилда бора олмаганларга устуворлик берилади. Бу йилги Ҳаж нархи, асосан, чипталар нархининг ошиши ва Саудия Арабистони томонидан турар жой нархининг ошиши туфайли 4 500 долларга кўтарилди», — дея қўшимча қилган Афшин Муқим.

Киритилди: 17:19 21.05.2022. Ўқилди: 5252 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!