Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожикистонда болаларнинг коронавирус билан касалланаётгани тасдиқланди

Тожикистонда болаларнинг коронавирус билан касалланаётгани тасдиқланди

Тожикистонда болалар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда, бироқ ўлим ҳолати қайд этилмаган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба хабар берди.

Манба томонидан маълум қилинишича, вояга етмаганлар орасида коронавирус билан касалланганларнинг сони кўп эмас. Бироқ нашр манбаси уларнинг сонига аниқлик киритмаган.

«Биз касалликни болалар орасида камдан кам ҳолларда рўйхатдан ўтказяпмиз, ўлим йўқ. Болалар бу касалликни енгил ўтказади. Касал одамлар билан алоқада бўлган ёки аломатлари бўлган болалар текширувдан ўтказилиши керак. Коронавирус текшируви бепул. Бундан ташқари, ушбу болаларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишларини олиб борамиз», — дея маълум қилинган манбада.

Бундан ташқари, шифохоналарда коронавирус аломатлари билан касалланган болалар кўплиги ҳақидаги миш-мишлар рад этилган.

Тожикистонда 25 сентябрь ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 9562 кишига етган. Бир сутка ичида 42 та янги ҳолат рўйхатга олинган, 45 киши касалликдан тузалган ва тузалганларнинг умумий сони 8341 кишини ташкил қилмоқда. Шу пайтга қадар мамлакатда 74 киши коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон таълим муассасаларида янги ўқув йили 17 августдан бошланган.

Киритилди: 18:08 26.09.2020. Ўқилди: 2804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!