Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган эски қўлёзма топилди

Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган эски қўлёзма топилди

Буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган энг эски қўлёзма ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори Бадриддин Мақсудов маълум қилди.

Олимнинг айтишича, «Маноқиби Амир Темур Соҳибқирон» деб номланган бу китоб Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси бўлиши мумкин. Маълумки, Амир Темур ҳақида айни пайтга қадар ўнлаб, илмий, тарихий ва бадиий асарлар яратилган. Улар қаторида Амир Темурнинг ўзига нисбат бериладиган «Темур тузуклари», Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома», Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Мирхонднинг «Равзат ус-сафо», испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг “Самарқандга — Амир Темур саройига саёҳат кундалиги" сингари ўнлаб асарларни қайд этиб ўтиш мумкин.

Киритилди: 16:48 08.11.2024. Ўқилди: 9548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!