Умумий узунлиги 171 км бўлган «Спитамен – Истаравшан» ва «Спитамен – Истиқлол» темир йўлларини қуриш масалалари Суғд вилояти раиси Ражабба Аҳмадзода ва Пекин фан, технология ва тадқиқот институти президенти Чэнь Хэ бошчилигидаги бир гуруҳ хитойлик мутахассислар томонидан муҳокама қилинди. Бу ҳақда ХОВАР хабар берди.
Ушбу йўналишлар бўйлаб темир йўл қурилиши Тожикистон иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Темир йўл қурилиб, фойдаланишга топширилса, иқтисодий тараққиётга хизмат қилади.
Транспорт ва коммуникациялар Тожикистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Томонлар аввалига мутахассислар, муҳандислар ва конструкторлар тадқиқот олиб бориши, сўнгра темир йўл қуриш бўйича қарор қабул қилиниши ҳақида келишиб олди