Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида янги ўтиш пункти очилди

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида янги ўтиш пункти очилди

Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар якунлангач, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров икки давлат чегарасидаги “Тожварон – Карамик” янги ўтиш пунктининг виртуал очилиш маросимида иштирок этди.

Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Инфратузилма ишга туширишга тўлиқ тайёр бўлгани ҳақида масъул бошқармалар давлат раҳбарларига ҳисобот берди. Президентлар ўтиш жойини очишга расман рухсат беришди.

Маросим маҳаллий ҳокимият вакиллари ва чегарадош ҳудудлар – Тожикистоннинг Лахш тумани ва Қирғизистоннинг Чўн Олой туманлари аҳолиси иштирокида бўлиб ўтди, деб хабар беради report.az.

Киритилди: 19:14 08.07.2025. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!