Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига тожик фуқароларининг Россия Федерациясида ҳуқуқлари поймол этилишига қарши норозилик нотасини топширди
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григоревга Россия Федерацияси ҳудудида Тожикистон фуқароларига нисбатан оммавий салбий муносабатнинг намоён бўлаётгани, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кенг миқёсда бузилиши ҳолатларидан жиддий хавотир билдирилган нота топширганини маълум қилди.