Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги отишманинг сабаби маълум бўлди

A A A
Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги отишманинг сабаби маълум бўлди

Тожикистон томони номаълум сабабларга кўра Ўш-Боткен-Исфана йўлини тўсиб қўйди, деди Президентнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари Маъруфхон Туллаев 27 январь куни кечқурун "Турмуш" нашрига берган изоҳида.

Унинг сўзларига кўра, одамлар йиғилаётгани ҳақида маълумот олинган. «Маълумотларга аниқлик кирита бошлаганимизда маълум бўлдики, Тожикистон томони биз билан келишувсиз, олдиндан огоҳлантирмасдан, чегара ҳудудида қурилиш ишларини бошлаган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари аҳолини безовта қилмаслик, провокацияларнинг олдини олиш учун масалани тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Огоҳлантиришларга қарамай, негадир у ерда яшовчи аҳоли йўлга чиқиб, йўлни тўсиб қўйишди», — деди у.

Туллаев, шунингдек, Президентнинг вилоятдаги вакили Абдикарим Алимбаев, туман ҳокими ва қишлоқ ҳукумати раҳбари воқеа жойида эканлигини маълум қилди. «Музокаралардан сўнг йўлда ҳаракат тикланди. Аммо 7-10 дақиқадан сўнг отишма бошланди. Куч тузилмалари вакиллари жойида бўлиб, музокаралар олиб борилмоқда. Чегара ҳудудида яшовчи аҳоли эвакуация қилинишига тайёргарлик кўрамиз», — деди у.

Киритилди: 21:11 27.01.2022. Ўқилди: 3890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!