Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тожикистон жаҳон мева бозоридаги ўз мавқеини йўқотиши мумкин — EastFruit

Тожикистон жаҳон мева бозоридаги ўз мавқеини йўқотиши мумкин — EastFruit

Миллий валютанинг тўсатдан мустаҳкамланиши, электр энергияси нархининг ошиши ва ишчи кучи нархининг кескин кўтарилиши Тожикистон мева экспортининг рақобатбардошлигини хавф остига қўяди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.

Сўнгги ойларда Тожикистон сомонийси АҚШ долларига нисбатан кутилмаганда мустаҳкамланди. Йил бошида бир доллар 10,93 сомоний атрофида бўлган бўлса, 2025 йил 30 майга келиб эса 9,98 сомонийгача тушди.

Шу билан бир вақтда, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб мамлакатда электр энергияси тарифлари оширилди. Корхоналар учун бир киловатт-соатнинг нархи ҚҚСсиз 70,35 дирамдан 80,90 дирамгача кўтарилди, бу 15%дан зиёд ўсишни ташкил этади.

Бу ҳолат мева-сабзавотларни музлатиш ва қуритиш корхоналари учун жуда таъсирчан, чунки арзон электр энергияси уларнинг асосий рақобатбардош афзалликларидан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, Тожикистонда ўртача иш ҳақи ўсишда давом этмоқда. Бироқ, иш ҳақининг ўсиши, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида сезиларли даражада кўзга ташланмоқда.

Мевалар, жумладан қуритилган ва музлатилган меваларнинг таннархи кескин ошиши натижасида, экспортчилар фойда келтирадиган бозорларни топишда қийинчиликларга дуч келмоқдалар.

Бу ҳолат экспорт ҳажмининг пасайишига ва фермерлар даромадларининг кескин тушишига олиб келиши мумкин, чунки улар етказиб берадиган маҳсулотлари учун пастроқ нархга рози бўлишга мажбур бўлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тожикистон экспортчилари ўз рақобатбардошликларини сақлаб қолиш учун ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мевалар ҳосилдорлиги ва сифатини яхшилаши керак.

Ушбу чора-тадбирлар амалга оширилмаса, мамлакат жаҳон мева бозоридаги ўз мавқеини йўқотиш хавфи остида қолиши мумкин.

Киритилди: 22:42 02.06.2025. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!