Россия компанияси ҳали мамлакатдаги расмий фаолият учун рўйхатдан ўтгани йўқ. Шу сабабдан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Душанбе шаҳрида ишлаган 16 нафар хизмат ҳайдовчисини қўлга олди.
Пойтахт мерининг ўринбосари Жамшед Табарзода ҳам бир кун аввал платформа фаолияти ноқонуний эканлигини маълум қилди, гарчи ўтган йилдан бери Россия IT гигантининг Тожикистон бозорига кириши бўйича музокаралар олиб борилмоқда.