Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистон фуқароси Россия фойдасига жосусликда айбланмоқда

Тожикистон фуқароси Россия фойдасига жосусликда айбланмоқда

Косово ҳукумати Тожикистон фуқароси 52 ёшли Ситора Атомамадовани Россия фойдасига жосуслик қилганликда айблаб ҳибсга олди.

Инсидер нашрининг хабар беришича, тожикистонлик аёл Косовода қолиш муддатини узайтириш масаласини ҳал қилиш учун ушбу мамлакат миграция хизматига мурожаат қилган пайтда қўлга олинган. Расмийлар унинг мамлакатда бўлиши «миллий хавфсизликка таҳдид солиши» ва Атомамадованинг Косоводан чиқариб юборилиши мумкинлигини даъво қилмоқда. Ҳозирда асли Тожикистон фуқароси хорижликларни вақтинча сақлаш марказида сақланмоқда.

Хоруғлик Ситора Атомамадованинг яқинлари Ситора Россия фойдасига жосуслик билан шуғулланган деган версияга ишонмасликларини айтишди. Уларнинг сўзларига кўра, Атомамадова сўнгги 15-20 йилдан бери Косовода яшайди ва Россия фуқаролигига эга эмас.

Шунингдек, аёл илгари инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлагани ва сурункали ўпка касаллигига чалингани маълум қилинган.

Киритилди: 23:48 13.11.2024. Ўқилди: 1267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!