Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистон чегарада ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берди

A A A
Тожикистон чегарада ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берди

Тожикистон яқинда Қирғизистон билан чегарада юз берган можарода 19 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ушбу рақам бугун Сўғд вилояти ҳокимлиги эълон қилган пресс-релизда келтирилган.

“Ҳалок бўлган 19 киши ва яраланган 87 кишининг оилаларига ёрдам сифатида 3 миллион сомони (263 минг АҚШ доллари) ажратилди”, – дейилади пресс-релизда. Шунингдек, унда ҳалок бўлганларнинг исмлари ҳам қайд этилган.

Тожикистон чегарада ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг кўрсатмасига биноан Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ва Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонзода қурбонларнинг яқинларидан хабар олиб, ҳар бир оилага 70 минг сомони (6,2 АҚШ доллари) моддий ёрдам топширишган.

Тожикистон чегарада ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берди

Чегара можаросида 19 тожикистонлик ҳалок бўлгани ҳақида 4 апрель куни Asia-Plus нашри хабар тарқатган, бироқ бу маълумот шу пайтгача расман тасдиқланмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, чегара можароси 36 нафар қирғизистонликнинг ўлимига сабаб бўлди.

Киритилди: 17:28 06.05.2021. Ўқилди: 3614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!