Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистон аҳолисини «қора рангдан сақланишга» чақирди

Тожикистон аҳолисини «қора рангдан сақланишга» чақирди

Тожикистон аҳолиси тор кийим ва қора кийим киймасликлари керак. Бу ҳақда Тожикистон Ислом маркази Уламолар кенгаши томонидан 26 июль куни чиқарилган «Миллий кийим тўғрисида» фатвода айтилган. Ҳужжатга кўра, фатво беришда уламолар ҳанафий ҳуқуқий мазҳаби қоидаларига таянган.

«Динимиз нуқтаи назаридан қора ранг фарз бўлмаганлиги, миллий хусусиятларимиз ва географик шароитимизга ҳам тўғри келмайдиганлиги сабабли аёлларнинг тор ва қора кийимлари, шойи ва бошқа тана аъзоларини кўринадиган нарсаларни кийиш тавсия этилмайди. », дейилади фатвода.

🧕 Илгари мамлакат президенти Имомали Раҳмон сатр ва ҳижоб - мусулмон аёлларнинг бош ва бўйинларини ёпувчи рўмолларини тожикларга бегона, деб атаган эди.

Киритилди: 13:53 30.07.2024. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!