«Туркманистон ҳукумати мамлакатнинг ғарбий вилоятларида собиқ СССР рамзлари тарғиботига қарши курашни бошлади.
Туркманистон СССР рамзлари савдосини ҳам тақиқлади, шунингдек, ижтимоий тармоқларда совет рамзларини эълон қилган одамларни таъқиб қилмоқда», деб ёзади Азаттйк радиоси.
Қайд этилишича, ушбу акция доирасида совет рамзлари туширилган кийимлар савдосига чек қўйилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бундай товарларни реклама қилаётган ва савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларни, ҳамда ушбу белгили кийим кийган шахсларни сўроқ қилмоқда.