Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тоғолча ва олхўри ўртасида қандай фарқ борлигини биласизми?

A A A
Тоғолча ва олхўри ўртасида қандай фарқ борлигини биласизми?

Тоғолча
– Тоғолча бироз нордон таъмга эга бўлади. Баъзи навлари жуда нордон, баъзилари эса ўртача ширин таъмга эга бўлади.
– Мевасининг ранги одатда сариқ, тўқ сариқ ёки қизил, баъзи навлар тўқ бинафша рангга эга бўлиши мумкин.
– Совуққа чидамли, бутасининг танаси 3-5 метрдан 8 метргача етиши мумкин.
– Меваси олхўрига нисбатан кичик ҳамда юмалоқроқ ва данаги этидан осон ажралади.
– Тоғолча одатда олхўридан кичикроқ.

Олхўри
– Олхўрининг таъми ширин, баъзида бироз нордон бўлиши мумкин.
– Мевасининг ранги турига қараб кўк, бинафша, қизил, сариқ ёки яшил рангда бўлади.
– Совуққа бироз чидамсиз, дарахтининг танаси 5-10 метр, баъзи навлари митти (карлик) бўлиши мумкин.
– Меваси тоғолча мевасига нисбатан йирик, данаги эса этига ёпишган бўлади.

ℹ️ Шуни таъкидлаш керакки, тоғолча ва олхўри бир-бири билан чамбарчас боғлиқ тур ҳисобланиб, уни баъзан бир-биридан ажратиш қийин. Гибрид навларда эса иккаласининг ҳам хусусиятлари акс этган бўлади.

Киритилди: 16:06 28.03.2024. Ўқилди: 1947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!