Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тишларингизни асрамоқчимисиз, газли ичимликлардан узоқ бўлинг!

Тишларингизни асрамоқчимисиз, газли ичимликлардан узоқ бўлинг!

Лондондаги Қироллик коллежи олимлари газли ичимликларни кўп ичувчи ортиқча вазнли одамнинг тишлари емирилишга мойил бўлиб қолишини исботлади. Улар ўтказган тадқиқот натижалари “Clinical Oral Investigations” журналида чоп этилган.

Гап шундаки, қатор сабабларга кўра, ортиқча вазнга эга одамлар оғиз бўшлиғида кислоталик даражаси юқори бўлади. Доимий равишда газли суюқликлар ичиш бу муҳитни янада ошириб юборади ва натижада тиш эмали мўртлашади.

Шунингдек, мутахассисларнинг узоқ вақт мобайнидаги кузатишлари тишларнинг иссиқ ва совуққа сезгир бўлиб қолишини ҳам тасдиқлаган.

Олимларнинг таъкидлашича, Европа аҳолисининг 30 фоизи эмалнинг юпқаланиши билан боғлиқ бўлган эрта тиш кийшашидан азият чекмоқда.

Киритилди: 09:25 04.11.2019. Ўқилди: 1873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!