Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

TikTok’дан катта жавоб: €530 миллионлик жарима судга оширилади

TikTok’дан катта жавоб: €530 миллионлик жарима судга оширилади

TikTok Европа Иттифоқи томонидан белгиланган ярим миллиард евролик жаримани қабул қилмайди ва уни суд орқали бекор қилдиришга уринади. Бу ҳақда TikTok'нинг Европадаги ташқи алоқалар бўйича раҳбари Кристин Гран расман баёнот берди.

> "TikTok ушбу жаримага қатъий равишда қарши ва уни судда баҳсга қўйиш ниятида", — деди Гран.

Унга кўра, TikTok "Европа фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини сақлаш учун серверларни айнан Европада жойлаштириш" мақсадида €12 миллиард сарфлаган. Шунингдек, Гран таъкидлашича, компания Хитой ҳукуматидан ҳеч қачон маълумот сўровлари олмаган ва бундай маълумотларни ҳеч қачон узатмаган.

Жарима Ирландиянинг Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси томонидан тикланган. Бу TikTok’нинг Европа Иттифоқи ҳудудидаги расмий рўйхатдан ўтган жойи бўлган Ирландияда амалга оширилди.

Регуляторга кўра, TikTok Европалик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Хитойга узатгани "Европа шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги регламентини бузиш" сифатида баҳоланган.

Асосий даъво шундаки: Европа қонунчилиги фойдаланувчи маълумотларининг фақат Европа ҳудудида жойлашган серверларда сақланишини талаб қилади.

TikTok учун бу фақат молиявий емас, балки ишонч ва халқаро обрў учун ҳам жиддий синов. Суддаги кураш компаниянинг Европа бозоридаги келажагини белгилаб бериши мумкин

Киритилди: 21:20 02.05.2025. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!