Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“TikTok” асосчиси Хитойнинг энг бой одамига айланди

“TikTok” асосчиси Хитойнинг энг бой одамига айланди

“TikTok” ижтимоий тармоғи асосчиси Чжан Имин илк бор Хитойнинг энг бой одами сифатида эътироф этилди.

Шанхайда нашр этиладиган “Hurun” журнали томонидан эълон қилинган янги рўйхатда унинг бойлиги 49,3 миллиард долларга баҳоланди.

Таъкидланишича, 41 ёшли Чжан Чин юрти тадбиркорлари янги авлодига мансуб бўлиб, бу тоифа асосан халқаро миқёсда машҳур ва устунликка эга.

Имин асос солган, “TikTok”ка эгалик қилувчи “ByteDance” гуруҳи ўтган йил глобал сотувни 30 фоиз оширишга муваффақ бўлди. Хитойда “Douyin” деб аталадиган бу тармоқ AҚШда қарийб 200 миллион фойдаланувчига эга.

Ўтган йил Хитойда ўта бой одамлар сони 142 кишига камайди. Жами 753 кишининг ҳар бири камида бир миллиард доллар активга эга. 2021 йил 1185 нафар миллиардер қайд этилгандан бери Хитой ўта бойларнинг учдан бирини йўқотди.

Киритилди: Бугун 16:45. Ўқилди: 575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!