Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тибо Куртуа финалда «Барселона»дан аламини олмоқчи

Тибо Куртуа финалда «Барселона»дан аламини олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби Испания Суперкубоги ярим финалида "Атлетико"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳал қилувчи баҳсда Хаби Алонсо шогирдлари Бильбаонинг "Атлетик" клубини мағлуб этган Каталониянинг "Барселона" клубига қарши майдонга тушади.

"Қаймоқранглилар" дарвозабони Тибо Куртуа финал учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтган мавсумда "Барса"га икки финалда мағлуб бўлдик. Ғалаба қозониш вақти келди. Бу фақат ғалабага иштиёқманд икки кучли жамоанинг яхши қарама-қаршилиги бўлади. Ҳозир кучимизни тиклашимиз керак," - дея беьлгияликнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Финал баҳси 11 январь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:17 09.01.2026. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!