Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Биз бутун бир мамлакатни эгаллаб олдик. Николас Мадуро афв этилмайди!"

"Биз бутун бир мамлакатни эгаллаб олдик. Николас Мадуро афв этилмайди!"

Биз бутун бир мамлакатни эгаллаб олдик ва биз бу мамлакатни кучли ва бой қиламиз, деди Трамп Венесуэла ҳақида Fox News ва New York Times газеталарига интервю бераркак.

Унинг асосий бошқа баёнотлари:

- Венесуэла тартибга келтирилмагунча, биз у ерда бўламиз. Қўшма Штатлар Венесуэла нефтини сотиш орқали миллиардлаб, эҳтимол триллионлаб доллар ишлаб олишни режалаштирмоқда. АҚШ бир кун ичида Венесуэла нефтидан жами 4 миллиард доллар миқдорида даромад олди ва бу кўрсаткич ошиб боради;

- Кубалик муҳожирлар оиласида туғилган Марко Рубио учун Венесуэладаги операция, эҳтимол, қасос олиш ҳаракати бўлди;

- Мен 8 та урушни тўхтатдим. Аҳмоқ Норвегия эса менга Нобел мукофотини бермади;

- Байден Украинага 350 миллиард доллар берди. Мен эса Украина билан ноёб ер элементларидан фойдаланиш бўйича адолатли келишув туздим, ушбу битим доирасида пулларимизни қайтариб оламиз;

- Мен АҚШ президенти эканман, Хитой раиси Си Цзинпин Тайванга ҳужум қилишга журъат этмайди;

- Николас Мадуро афв этилмайди.

Киритилди: 20:32 09.01.2026. Ўқилди: 1491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!