Бу ҳақда Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига маълум қилди. Унинг айтишича, Европа Иттифоқи ва НАТО чегараси яқинида амалга оширилган мазкур зарба Европа қитъаси хавфсизлиги учун жиддий таҳдид бўлиб, трансатлантик ҳамжамият учун синов ҳисобланади.
Сибига Россиянинг «беэътибор ва хавфли ҳаракатлари»га нисбатан қатъий чоралар кўришга чақирди. Шунингдек, Украина зарбанинг барча тафсилотлари ҳақида АҚШ, европалик ҳамкорлар, шунингдек, халқаро ташкилотларни дипломатик каналлар орқали хабардор қилаётганини билдирди.