Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади

Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади

2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармон ижроси доирасида Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади.

Хусусан:

  • «Боботоғ» божхона пункти;
  • «Учтўрғон» чегара божхона пости;
  • «Поп» чегара божхона пости;
  • «Ровот» чегара божхона пости;
  • «Риштон» чегара божхона пости;
  • «Бекобод авто» чегара божхона пости тугатилади.

Мазкур чегара ўтказиш пунктларида жорий йилдан бошлаб синов тариқасида автотранспорт воситаларини кўздан кечириш ишлари фақатгина чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, Масофавий электрон декларациялаш (МЭД) тизими фаолиятини қайта ташкил этилади. Жумладан, бунда Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги МЭД божхона постлари фаолияти тўхтатилади.

Тугатилаётган божхона постларининг штат бирликлари «Божхона расмийлаштируви маркази»га, шунингдек иш ҳажми юқори бўлган бошқа божхона постларига ўтказилиши белгиланган.

Киритилди: 15:47 09.01.2026. Ўқилди: 1431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!