Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тиббиётда туб бурилиш ясаган кашфиёт

Тиббиётда туб бурилиш ясаган кашфиёт

1895 йилда немис физик олими Вильгелм Конрад Рентген ўз тажрибалари  давомида тезкор электронлар билан металл корпусдан ҳам макаммал сизиб ўтувчи нурни кашф қилган ва уни “рентген” деб номлаган.

1914 йилда Поляк ва Француз олими, жамоат арбоби Мария Кюри Биринчи жаҳон уруши пайтида жанг майдонларидаги ярадор аскарларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш давомида жарроҳлар тезроқ ва аниқроқ ишлаши учун автомобилда олиб юрилувчи радиологик қурилмани ишлаб чиқди.

Айни пайтга келиб “рентген” нуридан фойдаланиш доираси кенгайиб, аэропортлар, божхона хизматлари ва чегара ўтказиш манзилларида аҳоли ва  йўловчилар хавфсизлиги учун самарали фойдаланиб келинмоқда.

Маълумот учун: Бугунги кунда Ўзбекистон миллий метрология институтида “рентген” нурланишга доир ўлчаш воситаларини аниқ ва ишончли ишлашини таъминлаш учун метрологик текширувдан ўтказиш бўйича махсус лаборатория фаолият юритмоқда.

Киритилди: 22:59 02.01.2021. Ўқилди: 4605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!