Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тиббиёт коллежлари Ибн Сино номидаги саломатлик техникумларига айлантирилади

A A A
Тиббиёт коллежлари Ибн Сино номидаги саломатлик техникумларига айлантирилади

“Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори имзоланди.

Унга мувофиқ:

Тиббиёт коллежлари негизида 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади.

Врачларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга қабул параметрларини 50 фоизгача оширилади.

Бакалавриат ва магистратура ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар 2 баробарга қисқартирилади ва ўрнига замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўрганиш фанлари киритилади.

Тиббиёт ОТМларининг даволаш ишлари проректорлари бир вақтнинг ўзида ушбу таълим муассасаси клиникаларининг бош шифокорлари сифатида фаолият юритилади.

Киритилди: 22:35 07.04.2020. Ўқилди: 9226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!