Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди, деб хабар берди Euronews телеканали.
«Харви Алтер, Майкл Хоутон, Чарльз Райс С гепатити бўйича кашфиётлари учун тиббиёт йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлишди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Нобель мукофоти совриндорлари 5-12 октябрь кунлари эълон қилинади. Маросим Стокгольм шаҳар ҳокимлиги томонидан трансляция қилинади.
Илгари ушбу тадбир Стокгольм Филармониясида бўлиб ўтарди. Мукофот ғолибларга элчихона ва университет вакиллари орқали топширилади.