Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тиббий ютуқ! Олимлар операциялар учун чиғаноқ қолдиғидан биоматериал синтез қилишди

A A A
Тиббий ютуқ! Олимлар операциялар учун чиғаноқ қолдиғидан биоматериал синтез қилишди

Россиялик олимлар халқаро гуруҳ таркибида мидия чиғаноқларидан реконструктив жарроҳлик  учун махсус биоматериал олишди.

Тадқиқотларга кўра, у тирик организмлар учун хавфсиздир ва таркибига магний ионлари қўшилиши унга антибактериал хусусият беради, демоқда Дори-Дармон" АК матбуот хизмати .

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, келажакда ушбу материал стоматология ва имплантологияда қўлланилади.

Гидроксиапатит - суяклар ва тишлар таркибидаги асосий минерал бўлиб, юз-жағ  жарроҳлиги, стоматология ва ортопедияда фойдаланилади. Бундан ташқари, эмални мустаҳкамлаш учун тиш пастасига қўшилади. Уни ишлаб чиқариш учун ҳозирги вақтда тухум қобиғи, мерcан, балиқ суяклари ва бошқа турдаги биологик хом ашёлардан фойдаланилмоқда. Бироқ синтезнинг мураккаблиги туфайли оммавий ишлаб чиқариш қийин деб ҳисобланади.

Олимлар  гидроксиапатитни оддий биологик чиқиндилардан- мидия чиғаноқлари қолдиғидан олишнинг осон усулини топишди.

Киритилди: 21:00 19.10.2020. Ўқилди: 1702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!