Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

The Telegraph: Эрон 12 кунлик уруш давомида Исроилдаги бешта ҳарбий объектга зарба берди

The Telegraph: Эрон 12 кунлик уруш давомида Исроилдаги бешта ҳарбий объектга зарба берди

The Telegraph нашрининг хабар беришича, Эрон ва Исроил ўртасидаги 12 кунлик уруш вақтида Эрон Исроил ҳудудида жами бешта ҳарбий объектни нишонга олган. Бу ҳақда АҚШдаги Орегон университети олимлари томонидан сунъий йўлдош радар маълумотлари асосида маълум қилинган.

Нашр ёзишига кўра, олти та ракета Исроилнинг шимоли, жануби ва марказий қисмида жойлашган бешта муҳим ҳарбий объектга — хусусан, йирик ҳаво базаси, разведка маркази ва логистика базасига зарба берган. Шу билан бирга, яна 36 та ракета Исроил ҳаво мудофаа тизимини четлаб ўтиб, ҳудудга етиб борган.

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) ушбу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди. Қуруқ расмий изоҳда шундай дейилган:

«Барча тегишли бўлинмалар уруш давомида ўз фаолиятини тўлиқ давом эттирди».

Эслатиб ўтамиз, ушбу зарбалар ҳақида Исроил расмий равишда маълумот бермаган эди.

Киритилди: 15:08 06.07.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!