Эълон қилинган суратларга кўра, 15 март куни эрталаб, АҚШ ҳарбий самолётлари ҳавога кўтарилишидан 31 дақиқа олдин Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет чатга хабар юборган. Унда аниқ қайси вақтда ва қандай ҳужумлар амалга оширилиши, хусусан, F-18 қирувчилари, дронлар ва Tomahawk ракеталари зарбалари батафсил баён қилинган.
"Одатда, биз ҳарбий операциялар ҳақидаги маълумотларни, агар улар америкалик ҳарбийларнинг ҳаётига таҳдид туғдирса, ошкор қилмаймиз. Бироқ Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп бу чатдаги маълумотлар махфий эмаслигини билдирганидан сўнг, расмийлардан бу хабарларни эълон қилишга қарши эканликларини аниқлаштиришга қарор қилдик", – дея бунга изоҳ берди The Atlantic журналистлари.
Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт чатда махфий маълумот бўлмаганини тасдиқлади, лекин бу, расмийларнинг ушбу суҳбатни ошкор қилишни маъқуллашини англатмаслигини таъкидлади. Ливиттнинг сўзларига кўра, чатда "нозик маълумотлар" муҳокама қилинган, шунинг учун Оқ уй унинг эълон қилинишига қарши.
Шунга қарамай, The Atlantic мақола сарлавҳасида ушбу хабарларни "ҳужум режалари" деб атади.