Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"The Asia Times" Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 1 нафари вафот этгани тўғрисида ёзди, аммо...

"The Asia Times" Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 1 нафари вафот этгани тўғрисида ёзди, аммо...

1. "The Asia Times" хорижий порталда  Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлардан 1 нафари вафот этгани тўғрисида мақола чоп этилди - бу фейк хабар.

 2. Telegram мессенжерининг айрим канал ва гуруҳларида юртимиздаги аптекаларда  коронавирусга қарши дори воситаси сотилаётгани тўғрисида эълонлар тарқалмоқда - бу фейк хабар. (инфекциясига қарши вакцина ёки препаратлар мавжуд эмас)

 3. Telegram мессенжерида Бухоро вилояти Жондор туманида 2 фуқаро коронавирусга чалингани тўғрисида хабарлар тарқалди - бу фейк хабар.

 4. Ижтимоий тармоқларда «ҳар бир фуқарога ҳафтасига 300 минг сўмдан берилиши» ҳақида  хабарлар  тарқатилди - бу фейк хабар.

 5. Ижтимоий тармоқлар америкалик олимлар томонидан коронавирусга қарши вакцина ихтиро қилингани ва у бемор танасига юборилганидан кейин 3 соат ичида таъсир кўрсатишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқатилди- бу фейк хабар.

Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. ?

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Киритилди: 15:37 24.03.2020. Ўқилди: 10014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!