Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тезкор тадбирларда 6 та пневматик қурол топилди

Тезкор тадбирларда 6 та пневматик қурол топилди

Фарғона вилояти ҳудудида ИИБ ҳамда ДХХ ҳамкорликда жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тадбир доирасида 178 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида ўрганишлар олиб борилди. Натижада 93 нафар шахслар ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келганлиги аниқланди. 85 нафар шахслар келгусида ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди. Шунингдек, 48 нафарини ҳатти-ҳаракатларида жиноят таркиби, 46 нафарида маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тезкор тадбирларда 1 та ов қуроли, 37 та совуқ қуроллар, 7 минг 847 туп гиёҳвандлик ўсимликлари, 1 килограмм 211 грамм гиёҳвандлик воситалари, 6 та пневматик қурол, 13 та телефон ва 26 та диний мазмундаги материаллар олинди.

Киритилди: 11:55 19.04.2024. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!