Бугун 22 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Темур Кападзе Осиё терма жамоасини қабул қилиб олишга асосий номзодлардан бири

Темур Кападзе Осиё терма жамоасини қабул қилиб олишга асосий номзодлардан бири

Хитой футбол ассоциацияси (ХФА)мураббий излаш борасидаги аризаларни қабул қилишни ниҳоясига етказди ва етти нафар мураббий ичидан якуний учта вариантни кўриб чиқишини маълум қилди.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, охирги номзодлар орасида италиялик собиқ футболчи Фабио Каннаваро, Ўзбекистон бош мураббийи Тимур Кападзе ва маҳаллий мураббий Чжэн Чжи ўрин олган. Энди мана шу уч номзод кўриб чиқилади.

Хитойнинг маҳаллий нашрлари ёзишича, ХФАнинг асосий устуворлиги Тимур Кападзе бўлиб турибди. ОАВ ёзишича, ташкилот аллақачон Кападзе билан алоқага чиқишга улгурган.

Ўзбекстонлик мураббийнинг ХФА мезонларига мос келишига бир неча мезонлар сабаб бўлган:

– йиллик маоши 3 млн евродан кам;

– улкан мураббийлик тажрибаси;

– ёш эканлиги;

– Осиё ва Европа футболи борасида тушунчага эга эканлиги.

Эътиборлиси, бошқа мураббийлардан фарқли ўлароқ, Кападзе Хитой мураббийлиги учун ариза топширмаган. Аксинча, аввал ХФА у билан боғланиб, уни якуний номзодлар рўйхатига киритган.

Мураббий танлови Хитой терма жамоасининг кейинги тўрт йилдаги йўналишини белгилайди. Янги мураббий жамоани нафақат жаҳон чемпионати саралаш босқичига олиб боради, балки 2030 йилги жаҳон чемпионатига ҳам тайёрлайди.

Кападзе айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси сифатида фаолият юритади, бироқ унинг шартнома муддати тез орада якунланади. У ҳозирда ХФА таклифини жиддий кўриб чиқмоқда. Агар музокаралар муаммосиз давом этса, келаси ойдан бошлаб у расман ўз лавозимига киришиши кутилмоқда.

Киритилди: 23:59 20.09.2025. Ўқилди: 1976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!