Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тез орада вояга етмаганлар мобил иловалар орқали тўловларни амалга ошириш имконига эга бўлиши мумкин — МБ

Тез орада вояга етмаганлар мобил иловалар орқали тўловларни амалга ошириш имконига эга бўлиши мумкин — МБ

Марказий банкнинг маълум қилишича , 14–18 ёшли ёшлар энди банкларда ўз номига ҳисобварақ очиши мумкин. Яқин вақтларда улар банк карталаридан мобил илова орқали тўлов қилиш имкониятига ҳам эга бўлиши кутилмоқда.

Бунда хавфли амалиётлар учун қўшимча идентификация (Face ID ва бошқалар) сақлаб қолинади — бу фирибгарликларнинг олдини олиш учун зарур.

МБ банк ва тўлов ташкилотларига вояга етмаганларга мобил тўлов имкониятини бериш, бироқ юқори хатарли операцияларда қўшимча текширувларни сақлаш бўйича кўрсатма юборди.

Яқин вақт ичида ёшлар мобил илова орқали ўз карталаридан бемалол фойдаланиши мумкин бўлади.

Киритилди: 20:35 04.12.2025. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!