Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тез орада Саудия Арабистони ва Эрон ташқи ишлар вазирлари учрашади

Тез орада Саудия Арабистони ва Эрон ташқи ишлар вазирлари учрашади

Саудия Арабистони ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Рамазон ойининг бошланиши муносабати билан телефон орқали гаплашиб, элчихоналар ва консулликларни қайта очиш жараёнини бошлаш учун тез орада учрашишга келишиб олдилар, дея хабар беради Саудия ташқи ишлар вазирлиги.

"Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон ас-Сауд ҳамкасби Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан телефон орқали суҳбатлашди ва ҳар икки мамлакатда пайшанба куни бошланадиган Рамазон ойи муносабати билан ўзаро табрик алмашди", дейилади Саудия ТИВ баёнотида.

Вазирлар учрашуви 10 март куни Хитой воситачилигида эълон қилинган яқинлашувдан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлиши кутилмоқда. Бу икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар узилганига етти йил ўтиб тикланиш арафасида турибди.

2016 йилда Саудия Арабистонида таниқли шиа мусулмон олими қатл этилиши ортидан эронлик намойишчилар Саудия Арабистони дипломатик миссияларига ҳужум қилганидан кейин Риёз Теҳрон билан алоқаларини узган эди.

Бироқ сўнгги пайтларда икки томон ҳам муносабатларни яхшилашга интилмоқда.

Хитой воситачилигида амалга оширилган келишувга кўра, Эрон ва Саудия Арабистони икки ой ичида ўз элчихоналари ва ваколатхоналарини қайта очиши ҳамда 20 йилдан кўпроқ вақт аввал имзоланган хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик келишувларини амалга ошириши кутилмоқда

Киритилди: 22:48 23.03.2023. Ўқилди: 1872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!