Хонанда Тейлор Свифт Қўшма Штатларда альбом савдоси бўйича рекордини бешинчи марта янгилади.
Бу ҳақда “Billboard” “Nielsen” аналитика компанияси маълумотларига асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, Тейлор Свифтнинг янги “Folklore” альбоми 2020 йилниг 24 июлидан 31 декабрига қадар 1 миллион 276 минг нусхада сотилган.
Аввалроқ эса “Lover”, “Reputation”, “1989” ва “Fearless” номли тўрт альбоми миллиондан ортиқ мухлисларга етиб борган.