Мексика ҳарбий-денгиз кучлари самолёти Техасга қўнаётганда қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди.
Бу ҳақда Мексика консуллиги ўз баёнотида маълум қилган.
Баёнотга кўра, ҳалок бўлганларнинг уч нафари ва бедарак йўқолганларнинг бири денгиз флоти ходимларидир. Қолган иккитаси эвакуация қилинаётган бемор ва унинг шифокори эди. Беморнинг ҳамроҳи ва ҳамшираси тирик қолган.
Мексика ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, King Air ANX 1209 гуманитар миссияда бўлган ва Техаснинг Галвестон шаҳри яқинига қўнаётганда ҳалокатга учраган. АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати билан биргаликда қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Агентликнинг қўшимча қилишича, ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошланган ва зарур тартиб-қоидаларни ўтказиш учун Мексиканинг Хюстондаги консуллиги билан мувофиқлаштирилмоқда.