Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина барибир Донбассни бой беришини тушуниб турибди...

Украина барибир Донбассни бой беришини тушуниб турибди...

Россия эса бу ҳудудни тўлиқ босиб олиши учун бир йил ёки ундан кўпроқ вақт кетади, деди АҚШ вице-президенти.

Жей Ди Вэнснинг сўзларига кўра, Украина томони Россиянинг бутун Донецк устидан назорат ўрнатиши эҳтимолини хавфсизлик бўйича жиддий муаммо сифатида кўрмоқда.

"Ўзаро суҳбатларда украиналиклар охир-оқибат Донбассдан айрилишлари мумкинлигини тан олишади. Аммо, биласизми, бу 12 ойдан кейин, балки ундан ҳам кўпроқ вақт ўтгач содир бўлиши мумкин", – деди у.

Вице-президент Донбасс кимга тегишлилиги масаласи музокаралар йўлидаги жиддий тўсиқ эканини тасдиқлади.

Вэнс музокараларнинг муваффақиятли якунланишига ишончи комил эмаслигини билдирди. "Менимча, биз тинчликка эришишимиз эҳтимоли катта ва биз бундай бўлмаслиги эҳтимоли ҳам катта", – дея фикр билдирди АҚШ вице-президенти.

Киритилди: 23:06 22.12.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!