Тesla корпоратив низомини ўзгартириб, ўзининг топ-менежерларига нисбатан судга даъво аризаларини бериш қоидаларини кучайтирди. Эндиликда компания акцияларининг камида 3 фоизига эгалик қилувчи акциядорларгина суд жараёнини бошлашлари мумкин.
Тesla'нинг ҳозирги капиталлашувини ҳисобга олсак, бундай пакет тахминан 30 миллиард долларга баҳоланади. Янгилик потенциал даъвогарлар доирасини сезиларли даражада қисқартиради ва бошқарувнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиради.
Қоидаларни қайта кўриб чиқишга 2024-йилда тўққизта акцияга эга инвестор Илон Маскга 56 миллиард доллар товон тўлашга қарши даъво аризаси билан чиққан вазият сабаб бўлди. Бу иш Тesla компаниясида компенсация ва корпоратив бошқарув бўйича қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.