Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Термизда йилнинг энг нуфузли иккита кураш мусобақаси ўтказилади

Термизда йилнинг энг нуфузли иккита кураш мусобақаси ўтказилади

Жорий йилнинг 15-19 октябрь кунлари дунё полвонлари Президент соврини — 20 минг АҚШ доллари учун беллашади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «World Series Pro» халқаро турнирининг финал босқичи ҳамда Ал Ҳаким ат-Термизий халқаро мусобақасида сайёрамизнинг энг кучли полвонлари баҳсларга киришади.

Термизда йилнинг энг нуфузли иккита кураш мусобақаси ўтказилади

«World Series Pro» халқаро турнирининг Осиё, Европа, Африка ва Пан-Америка қитъасидан сараланган 80 нафар курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш олиб боради. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 170 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Шунингдек, Ал Ҳаким ат-Термизий халқаро турнири 18 октябрь куни ўтказилади. Унинг умумий соврин жамғармаси 130 минг АҚШ доллари этиб белгиланган. Мазкур йўналишда бош совринни қўлга киритган курашчи Президент соврини — 20 минг АҚШ долларига эга чиқади.

Йилнинг энг нуфузли иккита кураш мусобақаси Термиз шаҳридаги «Алпомиш» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:55 05.10.2024. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!