Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Термизда "свет ўғриси" давлатга 300,5 млн сўмлик зарар келтирди

Термизда "свет ўғриси" давлатга 300,5 млн сўмлик зарар келтирди

"Ўзэнергоинспекция" Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Термиз туманида жойлашган “З. Ш.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш биносида электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 300,5 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:14 04.06.2025. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!