Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий жамоасига ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қатар (14 ноябр) ва КХДРга (19 ноябр) қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди.
«Ўзбекистон миллий жамоасидан чақирув олган футболчимиз Остон Ўрунов тикланиш жараёни сабабли, шифокорларнинг тавсиясига кўра бу галги йиғинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди.
Футболчимиз тез фурсатда соғайиб, кейинги йиғинларда сафга қайтишини тилаб қоламиз», — деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.