Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тендер баҳона 57 500 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар ушланди

Тендер баҳона 57 500 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар ушланди

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида жорий йилнинг 25 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Қирқёп қишлоғида яшовчи Ш.Б. шу йил 8 июль кунидан 13 июль кунигача бўлган вақт оралиғида Қўшкўпир туманида яшовчи Ш.Ю. раҳбарлигидаги корхонани ўтказилган тендерда қатнашиши учун ёрдам беришлигини ва бунинг учун банкка пул тўлаш кераклигини айтиб, алдов йўли билан ундан 57 500 АҚШ долларини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича Ш.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 14:07 26.10.2018. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!