Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Telegram’да букмекерлик хизматларини реклама қилиш кўпайди — Рақобат қўмитаси

Telegram’да букмекерлик хизматларини реклама қилиш кўпайди — Рақобат қўмитаси

Қўмита мазкур шахсларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан Киберхавфсизлик марказига маълумот киритмоқчи.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва Telegram мессенжерида ташкил қилинган гуруҳ ва каналларда букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда, деб ёзади Рақобат қўмитаси ахборот хизмати.

Бунда, букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи шахслар ахборот технологияларидан кенг фойдаланиб, ўзининг шахсини яшириб ёки бошқа ном билан ушбу ҳаракатларни содир этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддасига кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади.

"Бироқ бу каби ҳолатлар ўрганилганда, букмекерлик хизматларини тарғиб қилаётган электрон ресурслар субъектларини, масъул шахсларини, Telegram канал эгасини ва бошқа маълумотларни аниқлаш имконсиз бўлмоқда.

Ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга ваколат доирасида аниқлик киритиш ҳамда тегишли чоралар кўриш юзасидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига тақдим этилади" — дейилади хабарда.

Киритилди: 17:53 15.04.2025. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!