Telegram асосчиси Павел Дуровнинг август ойида Францияда ҳибсга олиниши мессенжер нархининг жорий йилда уч марта ошишига тўсқинлик қилмади, деб хабар бермоқда Financial Times.
Теlegram 2024 йилнинг биринчи ярмида ўз активлари қарийб 400 миллион доллардан 1,3 миллиард долларгача ошганини маълум қилди. Бунга Toncoin криптовалютасини сотиш катта таъсир ўтказди.
Нашрнинг қайд этишича, мессенжер активларининг рекорд даражада ўсиши Дуров ҳали ҳибсга олинмаган даврда содир бўлган.
Telegram даромадининг деярли ярми Toncoin'нинг бизнес учун иловада реклама сотиб олишнинг эксклюзив усули бўлишига рухсат бериш бўйича келишув асосида шаклланган, бироқ 1 октябрдан бошлаб Тоncoin ўзининг эксклюзив мақомини йўқотган.