Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Теҳрон хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар туфайли Хоменейнинг ворисини тайинлашни кейинга қолдирди

Теҳрон хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар туфайли Хоменейнинг ворисини тайинлашни кейинга қолдирди

Эрон хавфсизлик муаммолари туфайли ўлдирилган Олий Раҳбар Оятуллоҳ Али Хоменейнинг ворисини тайинлашни кечиктирди.

Бу ҳақда The New York Times Эрон расмийсига таяниб хабар берди.

Газета манбаларига кўра, унинг хавфсизлиги ҳақидаги хавотирлар Оятуллоҳ Хоменейнинг ўғли Можтаба Олий Раҳбар лавозимига асосий даъвогар эканлиги маълум бўлганидан бери кучайган.

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац чоршанба куни Эрон томонидан Хоменейнинг ўрнига тайинланган ҳар қандай раҳбар "вайрон қилиш нишонига айланади" деб айтди.

Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трамп Хоменеининг ўғли Можтабанинг номзодини қабул қилиб бўлмайдиган деб атади.

"Биз Эронга уйғунлик ва тинчлик олиб келадиган одамни кўришни истаймиз", деб таъкидлади Трамп Axios нашрига берган интервьюсида.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошладилар ва мамлакат бўйлаб шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Эрон бунга жавобан Исроилга ракеталар отди. Эрон кучлари шунингдек, Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатларидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилишди. Яқин Шарқдаги вазият туфайли минтақадаги бир нечта мамлакатлар вақтинча ўз ҳаво майдонларини ёпдилар. 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида Эроннинг Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоменей ўз қароргоҳида ўлдирилди.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!